МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ — ижтимоий иқтисодиётнинг мавжудлик шакли; мамлакат, давлат қудудида яшовчи миллат (халқлар)нинг тарихан шаклланган ёки тубдан янгиланаётган, ўзгараётган ва ривожланаётган мулкий ва б. ижтимоийиқтисодий муносабатлари, улар билан шартланган, маҳаллий хусусиятларга ҳам эга бўлган иқтисодий фаолият соҳалари, тармоқлари, ташкилотлари, корхоналари, ҳудудлари ва минтақалари системаси. Имкон даражасида ташқи бозор таъсиридан холи бўлган миллий хўжалик системаси. Миллий иқтисодиёт капитализмнинг вужудга келиши ва қарор топиши билан боғлиқ бўлиб, энг аввало, Англияда шаклланди. Ҳоз. пайтда Миллий иқтисодиётнинг капиталистик, соци-алистик, постсоциалистик ва кам ривожланган мамлакатлардаги капиталистик йўналишли каби турлари маълум. Шу билан бирга ҳар бир муайян турдаги иқтисодиётининг ўз миллий моделлари ва шакллари бор. Мас, капиталистик Миллий иқтисодиётнинг америкача, европача ва японча турлари, миллий моделлари ва уларнинг «аралаш иқтисодиёт» деб аталаётган замонавий шакли бор (қ. Иқпгисодий тараққиёт модели). Ривожланган мамлакатлардаги «аралаш иқтисодиёт» хусусий ва давлат капиталларига асосланган ҳамда бозор ва давлат томонидан тартибланадиган, бошқариладиган, умумдемократик тамойиллар хам карор топа бораётган капиталистик Миллий иқтисодиёт дир (қ. Давлат капитализми).
Замонавий социалистик Миллий иқтисодиёт Хитой, Вьетнам ва Кубада мавжуд бўлиб, унга энг муҳим тармоқларда социалистик давлат мулкини ва корхоналарини сақлаб қолган ҳолда, хусусий мулкчиликка, товарли-пулли хўжаликларга ва бозор муносабатларига кенг йўл очилмоқда (қ. Давлат социализми).
Шарқий Европа мамлакатларида ва СССРда ўта марказлашган маъмурийдавлат социализми инқирозга учраб, парчаланиши натижасида вужудга келган янги мустақил давлатларда (Польша, Россия ва б. да) постсоциалистик Миллий иқтисодиётга айланмоқда. Бошқа баъзи постсоциалистик мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда ўзига хос демократик, бозорга асосланган умумдемократик Миллий иқтисодиёт шакллантирилмоқда. Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки ўн йилида мамлакатда умуммиллий ва хусусий мулкчиликка асосланган кўп укладли Миллий иқтисодиёт — хилма-хил хусусий ва давлат хўжаликлари системаси шаклланди. Унда хусусий сектор устувор ўринга, асосий мавқега эга бўлди. Хўжалик юритувчи субъектларнинг мутлақ кўпчилигини якка шахсий, гуруҳий, ширкат, жамоа, акцияли корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ташкил этади; уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши учдан икки қисмдан ошиб кетди ва тобора ўсмоқда.
Миллий эҳтиёжларни яхшироқ қондириш зарурати иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишни, товарлар ва хизматларнинг ижтимоий зарур максимал ҳажмларига эришишни тақозо этади. Айниқса, ижтимоий зарур маҳсулот (товар) и. ч., уни зарур мик,дорларда ва сифатларда, табиатни асраб-авайлаб, экологияни яхшилаб и. ч. ҳар қандай Миллий иқтисодиётнинг асосий крнунидир. Миллий иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш ва но-ишлаб чиқариш соҳалари ўртасида мақсадга мувофиқ нисбати таъминланишининг, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ва кўрсатиладиган хизматларнинг мумкин қадар ижтимоий зарур юқори ҳажмларда бўлишининг муҳим шарти фантехника тараққиётини тезлаштириш, замонавий ва самарали технологияларни қўллаш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, ишлашни хохловчи барча меҳнатга қобил кишиларнинг иш билан таъминланишига эришишдир. Биринчи навбатда, моддий и. ч. соҳасини интенсив ривожлантириш, маҳсулот ҳажмини, айниқса, соф маҳсулот ҳажмини сарф-харажатларнинг ва аҳолининг ўсишига нисбатан тезроқ ўстириш Миллий иқтисодиёт ва иқтисодий тараққиёт муаммоларини ҳал этишнинг, уни узлуксиз юксалтиришнинг бош йўлидир. Бундан ташқари М. и. нинг саноат, қ. х., қурилиш, транспорт, алоқа ва б. тармоқлари ичида ҳамда шу тармоқлар ўртасида барқарор, ўсувчан таркибий ўзгаришлар ва мақсадга мувофиқ нисбатлар, мутаносибликлар бўлиши муҳимдир. Фуқаровий ва ҳарбий и. ч. лар нисбати ҳам тўғри, меъёрида бўлиши керак. Ишлаб чикарилаётган товарларнинг ва кўрсатилаётган хизматларнинг асосий қисми, биринчи навбатда, ички бозор талаб-эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилиши, энг аввало ички бозорни сифатли ва арзон миллий товарлар билан тўйин-тириш (тўлдириш) мақсадга мувофиқцир. Шу билан бирга ташқи иқтисодий алоқаларни ҳар томонлама кенгайтириш, жаҳон иқтисодиётига тобора қўшилиб бориш, унинг имкониятларидан самарали фойдаланиш объектив заруратдир, хўжалик юритувчи субъектларга, аҳолига солиқ юкини енгиллатиш, давлат бюджетини ва ундан қилинадиган сарф-харажатларни оптималлаштириш, инфляцияни жиловлаш кабилар Миллий иқтисодиётнинг ривожланишига жидций ва ижобий таъсир этади.
Ад.: Каримов И. А., Ўзбекистон — бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли, Т., 1993; Макконнел К. Р., Брю С . Л ., Экономикс: Принципы, проблемы и политика. В 2 т. Пер. с англ. т. 1., 1993; Тух лиев Н. Т., Таксанов А., Национальная экономическая модель Узбекистана, Т., 2000.
Эрлис Алқулов.