МИЛЛИ…

МИЛЛИ… (лот. mille — минг) — бирликларнинг олд қўшимчаси. Минг марта кичикликни (мингдан бир улушни) билдиради. Мас, 1 миллиметр (мм) метр (м) нинг мингдан бир қисми (1 мм = 0,001 м ) га тенг.