МИКРОЛИТРАЖПИ АВТОМОБИЛЬ

МИКРОЛИТРАЖПИ АВТОМОБИЛЬ — двигатели цилиндрларининг иш ҳажми кичик (0,85 л гача) ва массаси 700 кг гача бўлган енгил автомобилларнинг шартли номи (мас, «Запорожец», «Тико», «Матиз»). Асосан, хусусий шахсларга ва қисман маиший хизмат кўрсатишга (аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, почта алоқаси, телеательелар) мўлжаллаб ишлаб чиқарилади. Микролитражпи автомобиль 4 ўринли ва баъзан 2 ўринли бўлади; уларнинг тезлиги 150 км/соат гача, 100 км йўл босиш учун 6—7 л ёнилғи сарфлайди.