МИКРОКИМЁВИЙ АНАЛИЗ

МИКРОКИМЁВИЙ АНАЛИЗ — аналитик кимёнинг кам миқцордаги моддалар (массаси 10~3 дан г гача каттик модда еки 0,1—1 мл гача эритма ёхуд газ) намунасини текширишга асосланган усуллари мажмуи. Микрокимёвий анализ турли усулларга асосланиб кичик намунадаги на-фақат асосий компонентларни, балки элементлар — қўшимчаларни ҳам аниқлашга имкон беради. Яримўтказгичлар саноати, металлургия, минералогия, суд кимёси, биокимё, клиник тадқиқотлар, синтезлаб олинган ва табиий бирикмаларни анализ қилиш, радиокимё ва б. да Микрокимёвий анализдан фойдаланилади.

Сифат М. а. да реакцияларни фильтрловчи қоғозда бажариш — томчи анализ усули универсал усуллардан ҳисобланади. Бу усул анорганик моддаларни ҳам, органик моддаларни ҳам текширишда қўлланади.

Миқдорий Микрокимёвий анализда органик ва анорганик моддалар гравиметрик, титрометрик, фотометрик усулда текширилади. Миқцорий Микрокимёвий анализ усулида органик моддалардаги айрим элементлар (элемент анализи) ва функционал гуруҳлар (функционал анализ) сони ҳамда мол. м. аниқланади. Ҳозир Микрокимёвий анализ физиккимёвий усуллар (мас, масс-спектрометрия, атомэмиссион спектроскопия, лазер аналитик спектроскопия) асосида ривожланмоқда. Таркиби мураккаб бўлган оз микдордаги на-муналарни текиширишда микроанализнинг махсус физикавий усулларига асосланган комбинация усуллари қўлланади.

Замонавий Микрокимёвий анализ усуллариёрдамида бир микронамунадаги ёки қаттиқ модда юзасидаги 50—60 дан зиёд эле-ментни аниқлаш мумкин. Массаси 10~9 г ёки ҳажми 10~3 мл бўлган намуналарни анализ қилиш учун ультрамикрокимёвий анализ усулидан фойдаланилади. Бу усул микроскоп остида капилляр идишларда микроманипу-ляторлар ёрдамида амалга оширилади.