МИГРАЦИЯ (лот. migratio — кўчаман, жойимни ўзгартираман) — 1) аҳолининг бир жойдан иккинчи жойга кўчиши (қ. Аҳоли миграцияси);
2) ҳайвонларнинг яшаш муҳити шароити ёки ривожланиш цикли ўзгариши билан бир географик ҳудуддан иккинчисига кўчиши (қ. Ҳайвонлар миграцияси);
3) кимёвий элементларнинг ер қобиғида ёки ер юзасида ўз жойини ўзгартириши (қ. Элементлар миграцияси);
4) энергиянинг бир заррачадан бошқасига ўтиши (қ. Энергия миграцияси);
5) капиталнинг қўшимча қиймат олиш ва сиёсий мақсадларда бир мамлакатдан бошқасига мунтазам чиқиб туриши.