МИДЗОГУТИ

МИДЗОГУТИ Кэндзи (1898.16.5, Токио — 1956.24.8, Киото) — япон киносининг энг йирик вакилларидан. «Севги қайтган кун» унинг биринчи фильмидир (1922). 20-й. лар анъанавий ҳаёт билан замонавий дунёқарашнинг тўқнашуви Мидзогути ижодининг асосий мав-зусига айланди. «Элегия Нанива», «Ёкихи», «Сайкаку», «Гионлик опасингиллар», «Туман ичра ой», «Сан-сё» бошқарувчиси», «Қизил фонарлар райони» каби фильмлари япон киносида реализм чўққисига кўтарилди.