МИЧИГАН УНИВЕРСИТЕТИ

МИЧИГАН УНИВЕРСИТЕТИ — АКШ даги етакчи ўқув ва илмий марказлардан бири. 1817 й. Детройт ш. да ташкил этилган. Дастлаб олий ўқув юрти макрмига эга бўлмаган. Олий ўкув юрти си-фатида 1837 й. Анн-Арбор ш. да таъсис этилган. Меъморлик, мухдндислик, адабиёт, санъат, фармацевтика, стоматология, пед., ҳуқуқ, кутубхонашунослик, тиббиёт, мусиқа, жамиятшунослик ҳамда ижтимоий муносабатлар ва б. соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлайди. 37 мингга яқин талаба таълим олади. Кутубхонасида 4 млн. дан ортиқ асар сақланади.