МЕВА-САБЗАВОТ КОНСЕРВАЛАРИ

МЕВА-САБЗАВОТ КОНСЕРВАЛАРИ — мева ва сабзавотларга турли усулларда ишлов бериш йули билан тайёрланадиган консервалар. Мева консервалари: шакар қўшиб консерваланган янги резавор мевалар ёки улардан тайёрланган компотлар, пюре, шарбатлар (қ. Мева шарбати), мураббо ва б. Шунингдек, музлатилган мевалар, резавор мевалар ҳам мева консерваларига киради. Сабзавот консервалари: тўғраб ёки бутун ҳолида консерваланган сабзавотлар (сабзи, лавлаги, гулкарам, кўк нохат, помидор, бодринг, ширин жу-ҳори ва б); шарбатлар (сабзи, помидор, лавлаги шарбатлари), қуюклаштирилган помидор маҳсулотлари — паста, соуслар; усимлик мойида қовурилган баклажон, сабзи, кабачки, пи-ёздан тайёрланган газаклар; маринадланган, тузланган, сабзавотлар. Боларлар истеъмоли учун консервалар пюресимон ва майда тўғралган ҳолда, парҳез консервалар бирон бир касалликлари бўлган шахслар истеъмоли учун махсус рецепт бўйича тайёрланади. Қўзиқориндан тайёрланган консервалар ҳам сабзавот консерваларига киради.

Ўзбекистон консерва саноатида, асосан, мева ва сабзавот консервалари ишлаб чикарилади. 2002 й. да республикада 48,4 млн. шартли банка консервалар ишлаб чикарилади.

Рихсивой Жўраев.