МЕТОЛ

МЕТОЛ — л-метиламинофенол нинг сульфат тузи, НО—С(Н4—NH (CH)3H2SO4, рангсиз игнасимон кристалл. Суюкланиш т-раси 250° (парчаланади). Эфир, хлороформ ва бензинда эримайди. 100 г сувда 5 г М. эрийди. Сувда, айниқса, ишқорли эритмада тез оксидланади. Метол ёки кўпинча уни бошка моддалар (гидрохинон, пирогаллол) га қўшиб фотографияда очилтирувчи модда сифатида ишлатилади.