МЕТИЛОРАНЖ

МЕТИЛОРАНЖ, гелиантин (натрий ядиметиламиноазобензол сульфонат) — сунъий органик бўягич модда. Диазоланган сульфанил кислотани ди-метиланилинга қўшиб олинади. рН 3,1—4,4 бўлганда қизил ранги сариққа айланади. Аналитик кимёда 0,04% ли сувдаги эритмаси ёки 0,1% ли этанолдаги эритмаси индикатор сифатида ишлатилади. Эритмалар муҳитининг водород кўрсаткичини аниқлашда қўлланади (яна қ. Индикаторлар).