МЕТАБОЛИЗМ

МЕТАБОЛИЗМ (юн. metabole — ўзгариш) — ҳужайраларда содир бўладиган ферментатив реакиялар мажмуи. Метаболизмда органик ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган моддалар ва энергия хреил бўлади. «Метаболизм» термини, кўпинча, моддалар ва энергия алмашинувининг (қ. Моддалар алмашинуви) ҳужайрада кечадиган босқичларини ифодалаш учун ишлатилади. Бу жиҳатдан Метаболизм тор маъ-нода оралиқ алмашинувни, яъни моддаларнинг хз^кайра ичида охирги маҳсулотга айланишини ифодалайди. Озиқ моддалар ҳужайрага тушгач, бир катор кимёвий ўзгаришларга учрайди. Бундай реакцияларнинг муайян тартибда кетма-кет рўй бериши метаболитик йўл, ҳосил бўлган оралиқ маҳсулотлар метаболитлар дейилади. Метаболизм анаболизм ва катаболизмдан иборат (қ. Катаболизм). Анаболизмда ҳужайралар ва тўқималар таркибига кирувчи моддалар синтезланади, ҳужайра таркиби янгиланади. Анаболитик реакциялар, асосан, қайтарилиш реакцияларидан иборат бўлиб, улар эркин кимёвий энергия сарф бўлиши орқали боради (қ. Қайтарилиш реакциялари). Катаболитик реакциялар, асосан, оксидланиш реакцияларидан иборат бўлиб, унда мураккаб моддалар бирмунча оддий молекулаларгача парчаланади ва энергия ажралиб чиқади (қ. Оксидланиш реакциялари). Метаболизмнинг бу икки томони ўзаро чамбарчас боғланган (яна қ. Ассимиляция, Диссимиляция).