МЕСИТ

МЕСИТ — ўзбек уруғларидан бири. Месит есит, ёбу (жобу), тама уруглари бирлашмаси «уч уруғ» (уч уру) деб аталган. Меситлар 19-а. охири —20-а. бошларида Бухоро воҳасида, ҳоз. Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида, Қашқадарё вилояти Касби туманидаги Месит қишлошда, бир қисми эса ҳоз. Туркманистоннинг Лебан (собиқ Чоржўй) вилоятида яшаганлар. Меситлар ўзбек ва туркман халқлари таркибига сингиб кетган.