МЕШ

МЕШ, мешк — ошланган теридан тикилган огзи тор қоп, саноч. Меш қадимдан маълум, асосан, суюқ нарсалар (сув, сут, шинни, қимиз ва б.)ни гашиш ва саклаш, чалоп тайёрлаш ва б. мақсадларда ишлатилган. Шарқ мамлакатлари, Ўрта Осиё ва Сибирь халқлари ўртасида кенг тарқалган. Қадимдан Шарқ, хусусан, турк-мўғул халқлари қўшинида ҳарбий ҳаракатлар чоғида, чунончи, теран дарёлардан кечиб ўтишда, сол ясашда унумли фойдаланилган. Ўтмишда Мешда сув манбалари (ҳовуз, ариқ, қудуқ ва б.)дан хонадонларга, гузарларга, чойхона, карвонсаройларга сув ташиб бериб тирикчилик қиладиган киши мешкоб ёки мешкобчи деб аталган.