МЕРКАПТАНЛАР

МЕРКАПТАНЛАР (тиоллар) – водород сульфиднинг органик ҳосилалари. Умумий формуласи RSH, бу ерда R — углеводород радикали, Меркаптанларнинг метилмеркаптан (СН3—SH), этилмеркаптан (С5Н5—SH) ва б. турлари бор. М. қўланса ҳидли, газсимон, суюқ ва қаттиқ моддалар. Сувда ёмон, органик эритувчиларда яхши эрийди. Меркаптанлар табиатда оқсилларнинг чиришидан ҳосил бўладиган маҳсулотларда учрайди. Меркаптанлар меркаптид тузларини ҳосил қилади, мас, симоб меркаптид (RS)2 Hg (М. нинг номи шундан олинган, лот. mercurum captaus — боғловчи симоб). Меркаптанлар ва ҳосилалари (тузлари, сульфидлари ва дисульфидлари) табиий ва синтетик каучукларни вулканизациялашда, баъзи доривор моддалар ва инсектицидларни синтез қилишда қўлланади. Тўйинган углеводларнинг галогенли ҳосилаларига натрий ёки калий гидросульфид таъсир эттириб олинади.