МЕНТОЛ

МЕНТОЛ, 3-л-ментанол, С10Н20О — ялпиз ҳидли, тахир мазали рангсиз кристалл. Мол. м. 156, 26. 4 та изомери бор. Спирт, эфир, хлорофром, бензол, скипидар, сирка кислотада яхши, сувда ёмон эрийди. Ментол кимёвий реакцияга фаол киришади. Саноатда чўл ялпизи мойидан олинади. Синтетик йўл билан хам олиш мумкин. Озиқ-овқат саноатида ликёр, конфет и. ч. да, атир-упа, тиш ювиш воситалари тайёрлашда, фармацевтикада валидол ва борментол олишда ишлатилади.