МЕНИСК

МЕНИСК (юн. menishos — ярим ой) — 1) икки сферик сирт билан чегараланган қавариқ-ботиқ ёки ботиққавариқ линза. Оптик асбобларда қўлланилади (қ. Менискли телескоп);

2) ингичка найча (капилляр) деворлари ёки бирбирига яқин турган икки пластинка орасидаги суюқликнинг қийшайган сирти. Маълумки, бирор сиртга текканда уни ҳўллайдиган (юқадиган) ва ҳўлламайдиган (юқмайдиган) суюқликлар бўлади. Сиртни ҳўллайдиган суюқликда ботик Мениск, ҳўлламайдиган суюқликда қавариқ Мениск бўлади (яна қ. Капилляр ҳодисалар).