МЕМОРАНДУМ

МЕМОРАНДУМ (лот. memorandum — эсда тутмоқлик) — 1) дипломатик ҳужжат; бирор давлатнинг дипломатик йўл билан муҳокама қилиниши лозим бўлган масалалар юзасидан уз нуқтаи назарини баён қилиб ёзган номаси. Одатда, нотага илова қилинади ёки бошқа мамлакат вакилига шахсан топширилади;

2) савдо тизимида ҳисобкитоб, қарздорлик б-н боғлиқ булган хат;

3) бирон масала бўйича билдиришнома, хизмат маълумотномаси.