МЕМБРАНОФОНЛАР

МЕМБРАНОФОНЛАР (лот. membrana — юпқа пуст, парда ва фон) — мусиқа чолғулари тури; товуш манбаи сифатида доирасимон асосга қопланган ҳайвон (бузоқ, эчки ва б.) териси ёки (балиқ) пуфаги, шунингдек, сунъий (синтетик) пуст ишлатилади. Аник, баландликка эга бўлмаган товушлар, асосан, пардани кўл, бармоклар ёки махсус таёқчалар билан уриш натижасида ёки уни ишқаланиш жараёнида чиқади. Шунинг учун Мембранофонларни баъзида урма мусиқа чолғулари ҳам дейишади. Мембранофонларда кўпроқ турли усуллар, дарак берувчи ритмик иборалар чалинади. Мембранофонлар турли шакл ва кўринишларга эга бўлиб (оддийлардан — бубен, барабан, мураккаб тузилишдаги чолғулардан — литавра ва б.), айниқса, Шарқ маданиятида кенг ривож топди (дойра, довул, ноғора, табла, чиндовул ва б.).