МЕЛЬБУРН УНИВЕРСИТЕТИ

МЕЛЬБУРН УНИВЕРСИТЕТИ — Австралиядаги йирик ун-тлардан бири. 1853 й. да ташкил этилган. Ҳуқуқ, тиббиёт, қ. х., меъморлик, табиий фанлар, стоматология, иқтисодиёт ва савдо, пед., ветеринария, мусиқа бўйича мутахассислар тайёрлайди. 23 мингга яқин талаба таълим олади. Кутубхонаси (1855 й. ташкил этилган)да 700 мингга яқин асар сақланади.