МЕЛАНОЦИТЛАР

МЕЛАНОЦИТЛАР (мелано… ва юн. cytus — бу ерда ҳужайра) — одам ва умуртқали ҳайвонларнинг пигмент ҳужайралари, меланинни синтез қилади (қ. Меланинлар). М. 2 хил бўлади:

1) эркин Меланоцитлар (тери, тукли фолликулалар, мия пардалари, кўзнинг томирли пардаси ва ҳ. к.) — нерв болишларидан пайдо бўлиб, нерв найчалари ёпилган даврда рангеиз, ҳаракатчан ҳужайралар — меланобластлар ҳолида гавданинг турли қисмларига тарқалади;

2) эпителиал Меланоцитлар (кўз цилиар бурмалари, рангдор ва тўр пардасининг пигментли эпителийси) — кўзнинг бирламчи бошланғич ҳужайраларидан вужудга келади. Альбиносларда Меланоцитлар рангеиз; уларда фаол тирозиназалар йўклиги учун меланинлар синтезланмайди.