МЕЛАНЕЗИЯ ИРҚИ

МЕЛАНЕЗИЯ ИРҚИ — катта эквато риал (негр-австралоид) ирқнинг тармоги. Кўп белгилари билан (юз тукларининг кўплиги, қош усти суягининг ўсганлиги ва б.) австралоид ирқига ўхшаш, фақат сочининг жингалаклиги билан фаркланади. Меланезия, Янги Гвинея, Шарқий Индонезия, Филиппин о. ларида, Малакка я. о. да; Андаман о. ларида, Шим.-Шаркий Австралияда кенг тарқалган.