МЕҲТАР

МЕҲТАР (форс. — улуғ, жаноб) — сарой мансабларидан бири. Сомонийлар давлатида бообрў шахслар, давлат арконлари. Баъзи манбаларда Меҳтар «қишлоқ оқсоқоли» ёки «отбоқар, сайис» — маъноларида ҳам қўлланилган. Бухоро хонлигида Меҳтар ҳукмдорга яқин 4 давлат мансабдорларидан иккинчиси бўлиб, баъзан у олий фармонга мувофиқ, саройга отдан тушмаган ҳолда киришга ҳақли ҳисобланган. Меҳтар зиммасига закотдан, шунингдек, товар, ақча, дон, чорва сингари тушумларнинг қонунга биноан, зарур ўринларда ишлатишни назорат қилиш вази-фаси юклатилган;

2) Қўқон ва Хива хонликларида давлат хазиначиси;

3) ўтмишда хон саройида хизмат қилувчи сурнайчи, карнайчи, ноғорачи ва доирачилардан иборат созандалар гуруҳининг етакчиси ва бошлиғи. Меҳтарлар энг моҳир, тажрибали, махсус сурнай йўлларини ва ноғора усулларини пухта эгаллаган устоз сурнайчи ёки ноғорачилардан тайинланган. Халқ орасида тарқалган қўғирчоқ ўйинлари томошаларига жўр бўлувчи, шунингдек, тўйбазмларда, миллий байрамларда, сайилларда иштирок этувчи сурнайкарнай-ноғора дастасининг бошлиғи ҳам Меҳтар деб юритилган.