МЕҲР-НАРСЕ

МЕҲР-НАРСЕ (5-а.) — Сосонийлар вазири. М.-Н. Эрондаги Форс вилоятининг Ферузобод ш. да туғилган, қад. форс шоҳлари авлодидан. Сосоний шоҳ^ар (Яздигард I, 399—420; Баҳром Гўр (Варахран) V, 421—438; Яздигард II, 439—457) даврларида вазирлик қилган. Табарийиинт маълумот беришича: М.Н. Зардуштга ўхшаб 1-ко-ҳин, 1жангчи, 1деҳқон бўлган, у 3 ўғлидан бирини руҳонийлар, 2сини ҳарбий зодагонлар, 3сини деҳқонлар табақаларининг тепасига қўйган. У хазорапат (шоҳ гвардияси бошлиғи) си-фатида, гвардияни бошқарган, фақат давлатни бошқарувчи эмас, балки қўмондон ҳам бўлиб улкан роль ўйнаган. М.-Н. ўз ватанида бир неча боғи ва оташкадаси бор (ўзи ва ўғилларига атаб) қишлоқпар қурдирган. Кейинчалик Форс ш. нинг ғарбий туманларидан бирида қаср қурдирган, унда авлодцан-авлодга ўтиб келган эпик ривоятлар сақланган.

Ад.: Бартольд В. В., Сочинения, т. 7, М., 1971; Луконин В. Г., Древний и раннесредневековый Иран, Меҳр-нарсе, 1987.