МЕГАЛИТИК ИНШООТЛАР

МЕГАЛИТИК ИНШООТЛАР (мега… ва юн. lithos — тош) — мил. ав. 3—2 минг йилликка мансуб диний иншо-отлар. Тарашланган ва ярим тарашланган катта тошлардан ишланган. Мегалитик иншоотлар, асосан, энеолит даври (мил. ав. 3минг йиллик)да пайдо булган. Унга дилит, трилит, дольменлар, ёпик, йулак, йулакли мақбаралар, тош кугилар, менгирлар, кромлех ва тош хиёбонлар, шунингдек, ёлғиз тош булаклари ва тоштахталар териб ишланган катта истеҳ-ком ва уй қояларни уйиб, кесиб ишланган мақбаралар киради. Улар жуда куп мамлакатларда Скандинавиядан Жазоиргача, Португалиядан Хитойгача, Корея ва Ҳиндистон, шунингдек, Франция, Бельгия, айниқса, Шим. Кавказ, Швеция, Англия, Шотландия, Греция, У рта ер денгизи қирғоклари, Тунис, Мисрда кенг тарқалган. Ўзбекистонда Мегалитик иншоотлар Жиззах яқинидаги Қулфсар қабристонида топилган. Қабр ва мозор устига қўйилган Мегалитик иншоотлар, асосан, марҳумларни абадий, мустаҳкам «маскан» билан таъминлаш мақсадида барпо этилган. Мегалитик иншоотлар қуриш жез асрида энг кжсак даражага кўтарилган. Япония ва Индонезияда темир даврининг бошларигача давом этган. Ҳиндистоннинг Мунда халқлари гуруҳида Мегалитик иншоотлар қуриш ҳамон сақланиб келмоқда. Мегалитик иншоотларнинг устига ётқизилган тоштахталарнинг оғирлиги 40 т, тош бўлаклари 300 т гача бўлганидан ибтидоий шароитда уларни барпо этиш мушкул иш эди. Бунинг учун ричаг ва валикларни қўллашдан ташқари кўп сонли қабила, уруғ ва жамоаларнинг бирликдаги ҳаракатлари талаб этилган. Унинг кўринишидаги техник масала на фақат маълум кўринишидаги ечимини, балки қурувчилар маълум эстетик мужассамлашувида маром, нисбат, масштаб ва шакллар муҳитини ҳис қилганлигидан гувохлик беради.