МЕДЕЛЬИН

МЕДЕЛЬИН — Колумбиянинг шим.ғарбий қисмидаги шаҳар, Марказий Кордильера тоғлари орасидаги водийда. Антьокия департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,6 млн. кишидан зиёд (1990-й. лар охири). Панамерика шоссесидаги муҳим транспорт тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг йирик иқтисодий ва маданий маркази. Кончилик (олтин, кумуш, платина, кўмир) ва тўқимачилик (тармоқнинг 4/5 қисми) сано-атлари ривожланган. Қора металлургия, кимё, кўн-пойабзал, озиқ-овқат сано-ати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Кофе савдоси марказларидан. Ун-т бор. Шаҳарга 1675 й. да асос солинган.