МЕДАН

МЕДАН — Индонезиядаги шаҳар. Шим. Суматра провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,9 млн. кишидан зиёд (1990-й. лар охири). Суматра о. нинг шим.-ғарбида, Малакка бўғозидаги порт. Тамаки, каучук, чой, сизаль етиштириладиган қ. х. районининг йирик савдо маркази. Озиқ-овқат, қоғоз, резинатехника, тўқимачилик саноати корхоналари мавжуд. Ун-т, музей бор. Меъморий ёдгорликларидан Катта масжид, собиқ Дехли султонлиги ҳокими саройи сақланган.