МАЗДАКИЙЛИК

МАЗДАКИЙЛИК — диний-фалсафий таълимот. Асосчиси Маздак. Маздикийлар ҳаракати даврида Эронда кенг тарқалган. Маздакийлик таълимотига кура, оламда бўладиган жараёнлар онгли ва бирор мақсадни кўзлаб ҳаракат қилувчи яхшилик, ёруглик манбаи билан кўр-кўрона ва тасодифий ҳаракатланувчи ёмонлик, қоронгулик (жоҳиллик) манбаи ўртасидаги курашдан иборат. Бу кураш «яхшилик»нинг ё«монлик» устидан ғалабаси билан тугалланади. Маздакийликда биринчи уринла соф фалсафий ва линий масалалар эмас, ижтимоий масалалар туради. Маздакийликда асосий ёвузлик бойликка ҳирс куйиш ва камбагаллик, деб таъкидланади. Ижтимоий зулмга қарши кураш муқаддас вазифа сифатида талқин этилади ва унга диний тус берилади. Маздакийликнинг асосий ғояси мулкий тенгликни ўрнатишдан иборат. Бу тенглик барча моддий бойликларга деҳқонлар жамоаси орқали эгалик қилиш, яъни моддий бойликлар одамларга тенг тақсимланиши керак деб тасаввур этилади. Бу ғоя халқ оммаси ичида кенг тарқалиб, маздакийлик ҳаракатининг мафкураси сифатида хизмат қилган. Бу таълимот гарчи хаёлий бўлишига қарамай, унинг адолатсизлик ва зулмга қарши қаратилгани, тинчликка чақириши ижобий аҳамият касб этди. Маздакийлик кейинги аерлар давомида Эрон, Ўрта Осиё ва Озарбайжондаги леққонларнинг ва шаҳар камбағалларининг (Абу Муслим, Муқанна, Бобак қўзюлони) кураш байроги бўлиб қолди.