МАЗДАК

МАЗДАК ибн Ҳамдодон (470-529) маздакийлик таълимотининг асосчиси, маздакийлар ҳаракатининг раҳбари. Маздак Эрон шоҳи Қубод I (488—531) ҳукмронлиги даврида зардуштийлик оташгоҳларининг бирида коқин, кейинчалик Эрон бош коҳини бўлган. Маздак таълимотининг асосида тенглик ғояси ётади. Унинг фикрича, дунёнинг барча бойликлари оламларга тенг тақсимланиши лозим. Буни зўрлик йўли б-н амалга оширишни ёқлаган. Коқинлар ва амалдорларнинг иқтисодий, сиёсий ҳукмронлиги барбод бўлгандан кейин Кубод I М. билан алоқани узди. Маздак зар-душт коҳинлари ва зодагонларга қарши деҳқон ва ҳунармандлар қўзголонига раҳбарлик қилди. 529 й. қузголон бостирилгач, Маздак қатл этилди.