МАЙСУР

МАЙСУР, Майеop — Ҳиндистоннинг жан. қисмидаги шаҳар. Карнатака штатида, Чамунди тоғи этагидаги сойликда. Аҳолиси 866 минг киши (2001). Т. й. тугуни. Тўқимачилик (жумладан, ип газлама), озиқ-овқат (шоли оқлаш, ёғмой), кимё (ўғитлар, пластмасса) са-ноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчиликда мато тўқилади, металл, ёғоч ва суякдан турли буюмлар ясалади. Ун-т (1916), ун-т қошида и. т. марказлари, қ. х. коллежи ва б. ўқув муассасалари бор. Шаҳар яқинида 1930 й. да машҳур «Фавворалар боғи» қурилган. Ҳайвонот боғи бор. Сайёҳлар кўп келади.