МАЁҚ

МАЁҚ — сузиб кетаётган кемалар учун мўлжал олишга имкон берадиган минора кўринишидаги навигация иншооти. Узоқдан кўриниб туриши учун миноранинг юқори қисми ёруғлик сигнализацияси билан таъминланади. Маёқ қадимдан маълум. Мил. аввал 283 й. Миср порти Искандария яқинида курилган Фарос маёғи «дунёнинг етти мўъжизаси»дан бири ҳисобланган (у 1500 йил хизмат қилган). Қадимда бу мақсадда шам ва чироқлардан фойдаланишган. Электр токи пайдо бўлганидан кейин электр ёритқичлардан фойдаланиладиган бўлди. Ҳозир электр лампали кучли оптик аппаратлар, лазерлар ишлатилади. Булар тунда Маёқ ларнинг камида 15 денгиз мили (тахм. 28 км) дан кўриниб туришини таъминлайди. Маёқнинг қирғоққа қуриладиган, денгизнинг ўзида табиий ёки сунъий асос устига куриладиган ва сузувчи (М. аггпаратуралари ўрнатилган кемалар ёки денгизнинг муайян жойига якорь ташлаб қўйиладиган) хиллари бўлади. Электр ва лазер М. дан ташқари, сигнализациянинг бошқа турлари ҳам бор, мас, акустик (наутофон, сиреналар ва б.), радиотехник (қ. Радиомаёқ), сув ости (осциллятор, қўнғироқлар ва б.) – Вазифасига караб, Маёқлар йўл кўрсатувчи, қабул қилувчи (портга яқинлашганда), огоҳлантирувчи, бурилишни кўрсатувчи ва тавақали хилларга бўлинади. Ёруғлик, радиотехник ва товуш аппаратурали автомат универсал Маёқлар хам бор (раем).