МАЙНЦ

МАЙНЦ — Германиядаги шаҳар. Рейн дарёси бўйида, Рейнланд-Пфальц ерида. Аҳолиси 185,9 минг киши (1998). Транспорт йўллари тугуни, даре порти. Транспорт машинасозлигининг йирик маркази. Электротехника, кимё, кўнпойабзал, тўқимачилик, ёғочсозлик, ойна, цемент, полиграфия, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Рейн винолари савдоси маркази. Ун-т (1477), консерватория, Фан ва адабиёт академияси, миллий театр, Гутенберг музейи ва б. музейлар бор. Меъморий ёдгорликлардан собор, готика черкови, кюрфюрстлар қасри ва б. сақланган. Шаҳарга мил. ав. 1-а. да қад. римликларнинг Могонциакум лагери сифатида асос солинган.