МАЙМАНА

МАЙМАНА — Афғонистоннинг шим. қисмидаги шаҳар. Бақтрия водийсидаги воҳада жойлашган. Фарноб вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 80 минг кишилан зиёд (кўпчилигиии ўзбеклар ташкил этади; 1990-й. лар бошлари). Автомобиль йўллари тугуни. Жун, қоракўл, кўн-тери, дон ва бошқа қ. х. маҳсулотлари савдоси маркази. Қўлда гилам тўқилали. Тўқимачилик ва тикувчилик буюмлари тайёрланади. Маймана атрофида буғдой зкилади, қоракўл қўйлари боқилади.

Илк ўрта асрларда шаҳар Яҳудия (аҳолисининг кўпчилигини яҳудийлар ташкил қилгани учун), Катта Жаҳузон деб аталган. Ёқут Ҳамавштнинг ёзишича, ал-Яҳудия аҳолиси исломни қабул қилгач, 11-а. лан бошлаб шаҳарни Маймана леб атай бошлаганлар. Маҳмуд ибн Ва-. шнинг ёзишича. Маймана шаҳри қадимда Толиқон деб ҳам аталган. 9-а. ла Маймана ла Фариоб қароргоҳи жойлашган. 10-а. ла у савло ва ҳунарманчилик ривожлангаи бой шаҳар бўлган. 13-а. манбаларида шаҳар Майманл леб аталгам. 1855 й. афгон амири Дўстмуҳаммадхон Бухоро амирлигига қарашли Майманани босиб олган. 1873 й. Кобулла имзоланган Англия — Россия шартномасигабиноан. М. Афгонистонга ўтган. 19-а. да Маймана шаҳри мустаҳкам мудофаа лсвори билан ўраб олиниб, унинг 5 дарвозаси бўлган. Шаҳар марказила баланл ва қия тепаликла қад. арк — Боло-Ҳисор жойлашган.