МАЙЛ — тирик организмнинг бирор эҳтиёжини қондиришга интилиши. У қўмсаш, ноаниқ ички дард, сабабсиз зерикиш туйғулари тарзида кечиши мумкин. Интилиш, ҳавас, тилак, хоҳиш, иштиёқ, ҳатто орзу кўринишларида ҳам мужассамлашали. У бажо келтирилган тақдирда кишига мамнуният бахш этади. Майл кишидаги қобилият ёки эндигина шаклланиб келаётган индивидуал хислатларнинг даракчиси сифатида эрта намоён бўлали. Майл ларнинг баъзилари ривожланиб, шахсий эҳтиёж ва қизиқишга айланади, баъзилари эса тормозланиб, батамом барҳам топали ёхуд бирининг ўрнини иккинчиси эгаллайли. Ижобий ё салбий, кучли ёки заиф, кўлами кенг ёки тор, барқарор ё ўткинчи Майллар бўлади.
Одатда, М.-истакнинг орзу тизими изчил боғлиқликка эга. M. нинг англашилган даражаси мойиллик деб аталади. Мойиллик шахсни аниқ фаолият б-н шуғулланишга қўзғатувчи турткидир. Мойиллик негизида фаолиятга йўналтирилгаи барқарор аҳтиёж ва унга тааллукли кўникмаларни такомиллаштиришга интилиш ётади.