МАЙДОН

МАЙДОН (физикада) — физиканинг асосий тушунчаларидан бири. Физик ҳодисалар маълум катталиклар билан тавсифланади. Фазовий нуқталарнинг хар бирида маълум бир қийматга эга булган бу катталиклар ҳолисаларни миқдорий тскшириш учун зарур функциялардир. Фазолаги еки унинг айрим қисмилаги бирор физик катталикнинг тақсимот соҳаси my физик катталикнинг майдони булади. Физик катталикнинг табиати (математик маъ-носи)га қараб, скаляр М. (тра Майдони, босим М. и, потенциал М. ва б.), вектор М. (тезлик М. и, куч М. и, тезланиш М. и ва ҳ. к.), тензор М. (деформация М. и, кучланишлар Майдони ва ҳ. к.) бўлиши мумкин. Фазодаги тақсимланган физик катталиклар хусусиятларини текширувчи назария М. назарияси дейилади.

Майдон сўзининг физик маъноси материя тушунчаси билан боғлиқ,. Физика текширадиган қолисаларда материя, умуман, икки шаклда — модда ва Майдон шаклларила учрайди. Модла ва Майдон тафовутларини ифолалашла тинч ҳолатдаги масса, эркинлик даражалари сони тушунчалари муқимлир. Mac, молдатинч хрлатда массага эга, унинг эркинлик даражалари сони чекли; М. нииг эркинлик даражалари сони эса чексиз, у тинч хрлатла массага эга эмас ва қ. к. Физик Майдонлар жумласидан электромагнит Майдонни кўрсатиш мумкин. Модла массага, энергияга, ҳаракат микдорига, харакат микдори моментига эга бўлгани сингари, электромагнит Майдон ҳам электромагнит массага. электромагнит энергияга, электромагнит харакат миқдорига, электромагнит ҳаракат микдори моментига эга.

Классик физикада модда узлуксиз (дискретлик, зарралик) хусусиятига, Майдон эса узлуксиз (тўлқинлик) хусусиятига эга, улар ўзаро богланмаган ҳолда мавжуд, деб ҳисобланади. Атом ядролари, элементар зарралар физикасининг ривожланиши натижасида модда ва Майдоннинг ўзаро боғланиши, яъни уларда хам тўлқинлик, ҳам зарралик хусусиятлари борлиги, етарли шароитлар мавжуд бул ганда, модданинг Майдонга айланиши ёки Майдоннинг моддага айланиши мумкинлиги аниқланди.