МАВЗОЛЕЙ

МАВЗОЛЕЙ (юн. Mausoleion) — қабр ёки мозор устига қурилган маҳобатли иншоот; М. номи Кария подшоси Мавсол (мил. ав. 4-а. ўрталари) сағанаси номидан келиб чиққан. Мавзолей қад. Римда, ўрта асрда Шарқда (қ. Мақбара) кенг тарқалган. Кейинчалик меъморликда Мавзолей ва минбар меъморлигининг уйғунлашуви Мавзолей учун ижтимоий аҳамият касб этди. Мас, Москвадаги Ленин, Софиядаги Г. Димитров, Улан-Батордаги Сухэ-Батор ва Чойбалсан, Ханойдаги Хо Ши Мин ва б. нинг Мавзолей лари айни пайтда ҳам дахма, ҳам минбар бўлиб хизмат қилади.