МАВСУМ

МАВСУМ — 1) фасл, йил фасли. Мавсум иқлимий, астрономик, фенологик белгиларига қараб ажратилади. Иқлимий ёки синоптик Мавсум астрономик фаслларга тўғри келмайди. Ўрта минтақада, жумладан, Ўзбекистонда 4 М. — баҳор, ёз, куз, қиш ажратилади (қ. Йил фасллари); 2) бирор иш бажариладиган ёки табиат ҳодисалари бўлиб ўтадиган давр. Мас, чигит экиш, балиқ овлаш, пахта териш (ўрим-йиғим), муссон шамоллари, ёғингарчилик Мавсум лари ва ҳ. к.