МАВРЛАР

МАВРЛАР (лот. Mauri, юн. mauros — қора) — 1) Мавретания, Африканинг шим.-ғарбий вилоятлари туб жой аҳолисининг римча аталиши;

2) Мавританиянинг араб-барбар аҳолиси. Шунингдек, Африканинг бошқа мамлакатларида ҳам яшайди. Умумий сони 2,5 млн. киши (1990-й. лар ўрталари), шундан, 1,75 млн. киши Мавританияда ва 240 минг киши Ғарбий Саҳрои Кабирда яшайди. Араб тилининг мавританча лахжасида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар.