МАВРЕТАНИЯ

МАВРЕТАНИЯ (лот. Mauretania) — Шим.-Ғарбий Африкадаги (ҳоз. Ғарбий Жазоир ва Шарқий Марокаш) тарихий вилоят. Мил. ав. 2-минг йиллик охирларида финикияликлар томонидан эгалланган. Шунинг учун Мавретаниянинг ҳамма шаҳарлари номи пунийча (финикийларнинг лот. номи). Мил. ав. 3-а. да Мавретаниянинг катта қисми Карфаген қўл остида; мил. ав. 146 й. дан Рим таъсир доирасида. Мавретания ҳудуди мил. 45 й. да Рим томонидан босиб олинган ва 2 вилоятга ажратилган: ғарбда — Тингитан Мавретанияси ва шаркда — Цезарь М. си.