МАВЛУД

МАВЛУД, мавлид аннабий (араб. — туғилиш, пайғамбарнинг туғилган куни) — Муҳаммад пайғамбарнинг туғилган куни билан боғлиқ байрам. Рабиулаввал ойининг 12куни нишонланади. Мусулмон мамлакатларида Мавлуд куни дуолар, пайғамбар шаънига мадҳиялардан иборат шеърлар ўқилади, садақалар берилади, руҳонийларнинг йиғилишлари ўтказилади.