МАВЛОНОВ

МАВЛОНОВ Сирбой (1922.17.9, Кустанай вилояти — . ?, Олмаота) — Қозоғистон халқ шоири (1982). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941—43). Урушдан ярадор бўлиб қайтгач, Кустанай вилояти газ. да муҳаррир ўринбосари (1943 — 50). Сўнг турли вақтда Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасида маслаҳатчи, «Қозоқ адабиёти» газ. ва «Жулдиз» («Юлдуз») жур. нинг бош муҳаррири. Шеърий ижоди 1948 й. дан бошланган. «Янги баҳор» (1956), «Мовий тоғлар» (1964), «Ер қаймоғи» (1965), «Жангчининг кафти», «Танланган лирика» (1967), «Қадимийлик ва ёшлик» (1969), «Барглар ёнмоқда» (1971), «Апрель ёмғири» (1972), «Субҳидам» (1976) сингари қозоқ ва рус тилларида 30 дан зиёд шеърий китоблари эълон қилинган. Байрон, Пушкин, Лермонтов, Некрасов, Маяковский, Ғафур Ғулом, Миртемир, Шукрулло, Мирмуҳсин шеърларини қозоқ тилига таржима қилган.

Мавлонов ўзбек адабиётининг Қозоғистондаги энг фаол тарғиботчилари ва таржимонларидан бири. Мавлоновнинг «Кузги булутлар» (1987) тўпламидан жой олган «Ўзбекистон — гуллар диёри» шеърий туркуми шоирнинг ўзбек юрти ва ўзбек халқига меҳр-муҳаббат туйғулари б-н йўғрилган. Л. нинг бир қанча шеърлари Миртемир, С. Акбарий, М. Жалил ва б. томонидан ўзбек тилига таржима қилинган. Абай номидаги Қозоғистон Давлат мукофоти лауреати.