МАВЛОНО АШРАФ

МАВЛОНО АШРАФ (15-а.) – шоир. Алишер Навоийнинг замондоши. Хамсанависларга эргашиб, «Хамса» ёзган. Навоий «Хамса» ва «Мажолис ун-нафоис» асарларида Мавлоно Ашраф ижодини ижобий баҳолаган ва достонларида оригиналликка интилганлигини алоҳида таъкидлаган. Зайниддин Восифий ва Хондамир ҳам Мавлоно Ашрафнинг бадиий қобилиятини юксак баҳолаган. Айрим шеърлари бизгача сақланган.