МАВКАБ

МАВКАБ (араб.) — ўрта асрларда мусулмон Шарқи мамлакатларида ҳукмдорларни сафар, ҳарбий юриш чоғида кузатиб борувчи махсус суворий қисм. Одатда, Мавкабда садоқатли амирлар, дин арбоблари, хос хизматкорлар ва муншийлар бўлган.