МАУЕР Федор Михайлович

МАУЕР Федор Михайлович (1897.27.9, Қўқон — 1963.26.6, Тошкент) — селекционер олим, биол. фанлари д-ри (1955), проф. (1957). Ўрта Осиё унтини тугатган (1923). Бош пахта комитетининг Туркистон селекцияси ст-ясида илмий ишлар бўйича директор ўрин-босари ва бўлим бошлиғи. Ўрта Осиё унти пахтачилик кафедраси доц. (1923—31). 1932—49 й. ларда Озарбай-жон Пахтачилик ин-тида ишлади. Ўзбекистон ФА Ўсимликлар экспериментал биологияси ин-тида бўлим бошлиғи, айни вақтда Ўрта Осиё унти биол-тупроқшунослик ф-ти доц., проф. (1950-63).

Мауер ёввойи ва маданий ғўза турлари эволюциясининг табиийтарихий омилларига асосланган, жаҳонда эътироф этилган ва мукаммал ҳисобланадиган ғўза систематикасини ишлаб чикди. М. Ўзбекистон пахтачилигида уруғчилик назорати иши ташкилотчиси, Озарбайжонда ингичка толали ғўзани экиш тащаббускори. Мауер ўрта толали АН-309, АН-304, АН-315, АН-318; ингичка толали Гиза-7, Си-Айленд — 1, Си-Айленд—2 ва б. ғўза навларини яратган.

Ас: Происхождение и систематика хлопчатника, Т., 1954; Ғўза; т.1., Т., 1957.