МАТРИЛОКАЛ НИКОҲ

МАТРИЛОКАЛ НИКОҲ (лот. mater – она ва locus — жой) — никоҳцан сўнг кўчиб ўтиш шаклларидан бири. Асосан, матриархат даврида мавжуд бўлган. Матрилокал никоҳда эр хотин жамоасига кўчиб ўтган. Матрилокал никоҳ эр билан хотин жуфт яшашининг илк кўринишидир. Ҳоз. баъзи халқларда ку-ёвнинг келин уйига вақтинча яшаб қолиши, ичкуёв ва б. шаклда сақланиб қолган (яна қ. Никоҳ).