МАСТОПАТИЯ

МАСТОПАТИЯ (мастит ва юн. pathos — азобланиш, дард) , фиброаденоматоз — сут бези касаллиги (қ. Сут безлари), бунда, купинча, сут безининг юқори қисмида ҳар хил катталикда, ушлаганда қўлга уннайдиган, оғриқли (баъзан оғриқсиз) майда қаттиқ тугунчалар пайдо бўлади. Баъзан оғриқ ҳайз даврида ёки ундан олдин кузатилади. Мастопатия, кўпинча, ёшроқ аёлларда учраб, одатда, ички секреция безлари (гипаталамо — гипофизар система, тухумдон, буйрак усти бези, қалқонсимон без) фаолиятининг издан чиқиши оқибатида вужудга келади, бу узгаришларга жинсий органларнинг турли яллиғланиш касалликлари ва аборт сабаб бўлади. Бунда пролактин уртасидаги нисбатнинг бузилиши ҳамда гипофизнинг фоллакулни стимулловчи гормони кўп ишлаб чиқарилиши му-ҳим роль ўйнайди. Мастопатиянинг диффуз, ту-гунли ва пролифератив шакллари фарқ қилинади. Сут безида арзимаган узгаришлар пайдо бўлганда дарҳол врачга мурожаат этиш ва Мастопатияга сабаб бўлган омилларни даволаш лозим.