МАСТАК

МАСТАК (Lolium L.) — ғалладошлар оиласига мансуб бир йиллик, икки йиллик ёки кўп йиллик ўтлар туркуми. Ўзбекистонда кўп йиллик Мастак (L. регеппе), кўпгулли Мастак (L. multifl orum), заҳарли Мастак (L. temulentum) каби З тури учрайди. Заҳарли Мастакнинг пояси бир нечта, буғдойнинг поясига ўхшаш бўғимланган, ичи ковак, бўйи 40—80 см. Барги энсиз, қалами, эни 1—4 мм, усти ғадир-будир, орқаси силлиқ. Ҳар бир поянинг учида биттадан, уз. 10 — 20 см бошоғи бор. Бошоқчалари қилтанокди, бошоқ ўқига ёпишиб туради. Май—июнь ойларида гуллаб уруғлайди. Буғдой, арпа ва 1 зиғир орасида ўсиб, улар билан баробар пишади. Баҳорикор ерлар, боғ ва майсазорларда ўсади. Уруғида марказий нерв системасига кучли таъсир қиладиган заҳарли алкалоидлар (0,25 — 0,48%) бор. Моллар еса ҳалок бўлади, чўчқага эса таъсир қилмайди, аксинча, уни семиртиради. Мастак уруғи аралашган дондан тайёрланадиган нон еки овқатни еган одам ҳам заҳарланади.