МАСШТАБЛИЛИК

МАСШТАБЛИЛИК, масштабли қурилиш — меъморий шаклни (ин-шоот, мажмуани) инсонга бўлган нисбатининг бадиий ифодаси. Нисбат, мутаносиблик, улуғворлик каби сифатлар орқали намоён бўлади. Масштаблилик иншоотнинг инсон жуссаси ўлчамларидан келиб чиққан меъморий шаклларга (зина, эшик, курси ва б.) бўлган нисбатларидир. Мас, турар жойнинг одам бўйига нисбати, мутаносиблиги, ҳаддан ташқари баланд бўлмаслиги, уйнинг шинамлилиги ва файзлилигини таъминлайди. Исмоил Сомоний макбарасида эшикларнинг киравериш равоқлари, бино тепасидаги майда равоқчалар қатори, ташқи бурчаклардаги устунгўшаларга бўлган нисбатлари Масштаблилик асосида қурилганлигини намоён этган.

Ад.: Всеобщая история архитектуры, т. 2, М„ 1973, стр. 251-260.