МАССАНИНГ САҚЛАНИШ ҚОНУНИ

МАССАНИНГ САҚЛАНИШ ҚОНУНИ — 1) кимёда (Ломоносов — Лавуазье қонуни) — кимёвий реакцияга киришган моддалар массаларининг йиғиндиси реакция маҳсулотлари йиғиндисига тенг. Массанинг сақланиш қонуни кимё фани ва амалиёти учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Моддаларнинг ўзгариши тўғрисидаги бутун таълимот ана шу қонунга асосланади; 2)физикада — ҳар қандай физик жараёнда ёки муайян жара-ёнлар гурухида баъзи физик катталикларнинг микдорий қийматлари вақт мобайнида ўзгармайдиган физика қонуниятлари. Ажратиб қўйилган ҳар қандай физик система учун энергия, импульс, ҳаракат микдори моменти, электр зарядининг сақланиш крнунлари муҳим ҳисобланади. Энергиянинг сақланиш қонуни, импульснинг сақланиш қонуни ва моментнинг сақланиш кр-нуни ҳамма жараёнлар учун умумийдир. Мас, ажибликнинг сақланиш қонуни, жуфтликнинг сақланиш қонуни шундай крнунлар жумласига киради.