МАШҚ

МАШҚ, мусиқада — созанда ва хонанда томонидан куй ва ашулаларни устозлар кўрсатмаси асосида ўзлаштириш, ижрочилик маҳоратини ошириш учун қилинадиган махсус тайёргарлик. Ўзбек анъанавий мусиқасида якка чол-ғу асбобларида ёки ансамбль бўлиб ижро этилган куйлар ҳам Машқ дейилган. Mac, Муножот М., Чўли Ироқ М., Насруллойи М. и ва ҳ. к. Ашула йўлларининг чолғу вариантлари мусиқа асарининг Машқи (чолғу йўли) дейилган (мас, Машқи Чоргоҳ каби). Созандалар эса машшоқ, яъни Машқ қилувчи (куйни соз б-н ижро этувчи) деб аталган.