МАШИНА ДЕТАЛЛАРИ

МАШИНА ДЕТАЛЛАРИ — 1) бир жинсли материалдан йиғиб тайёрланадиган машина, асбоблар, аппаратлар ёки қурилмалар қисми; умумий ва махсус ишларга мўлжалланган хиллари бор. Умумий ишларга мўлжалланган Машина деталларига кўпгина машиналар, асбоблар ва б. учун типик бўлган деталлар (мас, тишли ғилдираклар, валлар, ўқлар, болтлар, шпонкалар, гайкалар), шунингдек, эгилувчан (қайишқоқ) ва корпус деталлар киради. Эгилувчан Машина деталлари зарб энергиясини титрашлар ва б. ни сўндириш учун ишлатилади; буларга мембрана, пружина, резина втулкалари ва қистирмалар, рессоралар ва б. киради. Корпус Машина деталлари машинадаги таъсир этувчи асосий кучларни қабул қилади; буларга пойдевор рамалари, плиталар, станиналар киради. Машина деталлари алохида гуру-ҳини мойлаш қурилмалари ва мой ўтказгичларнинг деталлари (фильтрлар, штуцерлар, мой кўрсаткичлар ва б.) ташкил этади. Махсус ишларга мўлжалланган Машина деталларига фақат маълум турдаги машиналарнинг деталлари (турбина кураклари, тирсакли валлар, ҳаво винтлари ва б.) тааллукди бўлади;

2) машина деталларининг назарияси, уларни ҳисоблаш ва қуриш ҳақидаги илмий фан; машина ва механизмлар назарияси, материаллар қаршилиги, материалшунослик б-н, деталларни техник чизма ёрдамида тайёрлаш ва йигиш б-н, буюмларнинг пухталиги ҳамда техник диагностикаси билан боғлиқ.

Ўзбекистон Республикасида Машина деталлари соҳасидаги и. т. лар Ўзбекистон ФА Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ин-тида, Тошкент техника унтида, Тошкент автомобиль йўллари ва транспорт ин-ти, Тошкент темир йўл муҳандислари ин-ти ва б. да олиб борилмоқда.